Aйдаркўлга саёҳат

Aйдаркўлга саёҳат

Aйдаркўл (Aydarko’l) – Қизилқум чўлида жойлашган бўлиб, бетакрор гўзал табиатга эга маскан. Кўлнинг узунлиги 159 км, эни 26 км. Муссаффо тоғ ҳавоси, суви гўзал феруза рангли кўл ва тоғларнинг улкан салобатли манзаралари ҳар бир инсоннинг баҳри дилини яйратади.

Aйдаркўлни маҳаллий халқ “қумликдаги феруза денгиз” деб номлаган. Бунинг сабаби, у чўлда жойлашганлигидир. Aйдаркул (Aydarko’l) Навоий вилоятининг Нурота туманидан Жиззах вилоятининг Фориш ва Мирзачўл туманларигача борган. Кўлнинг атрофида кам сонли инсонлар яшаётганлиги боис, у ернинг табиати ёввойи ҳолида сақланиб қолган.

айдаркул

Aйдаркўлнинг туз миқдори юқори даражада эмас. Шунинг учун, бу ерда турли балиқ турлари яшайди ва Aйдаркўлда балиқ овлашингиз, кўлда чўмилишингиз ва мароқли ҳордиқ чиқаришингиз мумкин. Кўлда балиқ овловчилар учун сазан, судак, оққайроқ, лаққа балиқ, чехон каби балиқ турлари мавжуд.

Aйдаркўл – оилавий ва дўст-у биродарлар билан дам олиш учун мамлакатимиздаги энг яхши жойлардан бири ҳисобланади. Кўлнинг соҳиллари ажабланарли даражада тоза қум билан қопланган, катта ҳудудли пляжлар шунингдек, у ердаги сокинлик ва осойишталик инсонни руҳан тинчлантиради, дам олдиради ва албатта, кўплаб ёқимли таассуротлар ва унутилмас дақиқаларни ҳис қилишда ёрдам беради.

Aйдаркул

Халқимизда минг марта эшитгандан , бир марта кўрган афзал деган ибора борлигини барчамиз биламиз ва албатта бу ибора бежизга айтилмаган. Демак, минг карра эшитгандан кўра, Aйдаркўлга оилавий ёки дўстларингиз билан саёҳат уюштиринг.

Сизда Айдаркўлга саёҳат фикри пайдо бўлган бўлса, у ҳолда SalamTourga мурожаат қилинг.

Транспорт – енгил автомобил, микроавтобус (меҳмонлар сонига боғлиқ):
Мурожаат учун тел: +998903261137 (Telegram)

Қўнғироқлар душанбадан шанбагача соат 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

Нархи: 1 кишига 1 кунлик 400 000 сўм.
Саёҳат қилувчилар сони 4 кишидан ошса, чегирма қилиб берамиз

Учрашув жойи: Тинчлик метроси.

Саёҳат қилинг, ҳордиқ чиқаринг, руҳан дам олинг. Унутманг, ҳеч қачон афсусланмайсиз!!!

[sc_fs_multi_faq headline-0=»h2″ question-0=»Haydar ko’l haqida» answer-0=»Haydar ko’l – Aydar koʻli deb ham nomlanadi. Haydar ko’l Jizzax va Navoiy viloyatlari hududida joylashgan. Koʻlning uzunligi 159 km, eni 26 km.» image-0=»» headline-1=»h2″ question-1=»Haydar ko’l dam olish maskani» answer-1=»Haydar ko’l yurtimizdagi eng yaxshi va betakror go’zal tabiatga ega dam olish maskanlaridan biri hisoblanadi. » image-1=»» headline-2=»h2″ question-2=»Aydarko’li ko’li» answer-2=»Aydarko’li Navoiy viloyatining Nurota tumanidan Jizzax viloyatining Forish va Mirzacho‘l tumanlarigacha cho’zilgan. Aydarko’lni “qumlikdagi firuza dengiz” deb nomlaganlar. Buning sababi u cho’lda joylashgan.» image-2=»» count=»3″ html=»true» css_class=»»]